Россия транспорт вазири Андрей Никитиннинг маълум қилишича, 8 ўрингача бўлган шахсий енгил автомобилларда асосий назорат-ўтказиш пунктлари орқали чегарани кесиб ўтиш тартиби бўйича икки томонлама келишув лойиҳаси мувофиқлаштирилмоқда.
Келишув «Забайкальск», «Староцурухайтуйский», «Пограничный», «Краскино» ва «Кани-Курган» назорат пунктларини қамраб олади. Вазирнинг таъкидлашича, масаланинг техник жиҳатлари аллақачон ҳал қилинган.
Айни пайтда томонлар ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланиш муддатини муҳокама қилмоқда. Яъни россияликлар Хитойда ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қанча вақт автомобиль бошқариши ва Хитой фуқаролари Россияда қанча муддат шу тартибдан фойдаланиши масаласи келишилмоқда.