Сўнгги уч йил ичида 95 мингдан ортиқ Россия фуқаролари яҳуди репатриантлари сифатида Исраилга кўчиб ўтган, бу эса Совет Иттифоқи парчаланишидан кейинги энг катта тўлқин бўлди. Бу ҳақда Бинямин Нетаняҳу идораси маслаҳатчиси Дмитрий Ҳенделман «РИА Новости»га берган изоҳида маълум қилди.
Расмийнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг бошидан бери Исраил фуқароси бўлганларнинг умумий сони 145 минг кишини ташкил этди, улардан деярли учдан икки қисмини россияликлар ташкил қилади.
Исроил статистикасига кўра, ҳар ойда 2,7 минг россиялик фуқаролик олишган — бу эса 2010 йилларда йилига кўчиб кетганларнинг сонига тенг. Бу 1989–1991 йилларда СССРдан 120 минг одам репатриация дастури орқали кўчиб кетган давр билан солиштириш мумкин. Мисол сифатида, 1990 йиллар охиридаги иқтисодий инқироздан сўнг Исроил тахминан 70 минг россияликни қабул қилган.
🏃🏻♂️ Россиядан кўчиб кетиш статистикаси
2024 йил июль ойида The Bell нашри, қабул қилувчи давлатлар статистикаларига таяниб, Россия-Украина урушининг иссиқ фазаси (2022 йил 24 февраль) бошлангандан сўнг Россияни тарк этганлар сони тахминан 650 минг кишини ташкил этганини хабар қилди. Энг кўп россияликларни собиқ совет республикалари қабул қилган:
🇦🇲 Арманистон – 110 минг.
🇰🇿 Қозоғистон – 80 минг.
🇬🇪 Грузия – 73,6 минг.
🇺🇸 АҚШ – 48 минг россиялик кўчиб келган ва бошпана олиш бўйича сўровлар минглаб фоизга ошган. Европа ва Америка давлатлари орасида энг машҳур йўналишлар:
🇩🇪 Германия – 36 минг.
🇷🇸 Сербия – 30 минг.
🇹🇷 Туркия – 28,3 минг.
🇪🇸 Испания – 16,4 минг.
🇳🇱 Нидерландия – 11,6 минг.
🇨🇦 Канада – 11,3 минг.
🇦🇷 Аргентина – 11 минг.
Росстат маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида мамлакатни тахминан 2 миллион одам тарк этган.
The Economist газетаси ҳозирги сиёсий эмиграция тўлқинини 1920 йиллардан бери энг оммавий кўчиш деб атайди, ўша даврда большевиклардан қочган юзлаб минглаб одамлар мамлакатни тарк этган.