Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россиялик бойлар йил бошидан бери 22 млрд долларга бойиди – Bloomberg

Россиялик бойлар йил бошидан бери 22 млрд долларга бойиди – Bloomberg

«Bloomberg Billionaires Index» маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери Россиянинг энг бой тадбиркорлари умумий ҳисобда 22 миллиард доллардан ортиқ даромад кўрган.

Жумладан:

  • Алексей Мордашов – «Северсталь» эгаси – бойлигини 4,84 миллиард долларга ошириб, 28,1 миллиард долларга етказди.
  • Алишер Усмонов – 4,86 миллиард долларга бойиди, унинг мулки ҳозир 18,1 миллиард долларга тенг.
  • Павел Дуров – «Telegram» асосчиси – йил бошидан буён 3,71 миллиард доллар топиб, умумий бойлиги 14,7 миллиард долларга етди.

Бироқ ҳаммада ҳам даромад юқори бўлмаган. Владимир Лисин, Новолипецк металлургия комбинати (НЛМК) бошқарув раиси, 2,86 миллиард доллар йўқотиб, унинг бойлиги 23 миллиард долларга тушган.

Маълумот учун, Bloomberg’нинг «Billionaires Index» ҳисоботи дунёдаги энг бой инсонлар молиявий ҳолатини реал вақтда кузатиб боради.

Киритилди: 13:35 01.11.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!