Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияга Эрон ёрдами керак эмас,- Бундесвер

Россияга Эрон ёрдами керак эмас,- Бундесвер

Германия мудофаа вазирлигидаги Украина масалалари бўйича штаб раҳбари, генерал-майор Кристиан Фройдинг, Исроил билан Эрон ўртасидаги уруш яқинда Украинадаги ҳарбий вазиятга таъсир қилмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, урушнинг биринчи йилларида Россия ҳақиқатан ҳам Эрондан «Шахед» дронлари кўринишида сезиларли ёрдам олган. Аммо Россия ҳозир бу турдаги дронларни мустақил равишда ишлаб чиқармоқда, уларни модернизация қилди ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. Шундай қилиб, Кремль эндиликда дронлар бўйича Эрон ёрдамига боғлиқ эмас.

Бир неча ой аввал Россияга Эрон томонидан бир оз баллистик ракеталар берилгани маълум бўлди. Аммо ҳозирга қадар улардан фойдаланилгани йўқ. Шу боис генерал Фройдинг Россия ракеталар захираларига ҳам таъсир бўлиши кутилмаяпти.

Киритилди: 11:26 21.06.2025. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!