Россиянинг Приморск ўлкаси, Арсенев шаҳридаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик ва шимолий кореялик ишчилар ўртасида можаро келиб чиқди.
Нимадир бўлинмай қолгани сабабли юзага келган можаро муштлашув ва темир қувурлар билан уришга айланди.
Ҳодиса юзасидан расмий маълумотлар ҳали берилмаган, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув бошлаган.