Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаньяху: "Исроил Ғазодаги урушни тўхтатишга тайёр, агар..."

Нетаньяху: "Исроил Ғазодаги урушни тўхтатишга тайёр, агар..."

Исроил гаровга олиш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга рози бўлади.

Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху матбуот анжуманида маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, агар радикаллар ўзларида бўлган барча гаровга олинганларни озод қилса, анклав тўлиқ демилитаризация қилинса ва ХАМАС ҳаракати зона ҳудудини тарк этса, Исроил Ғазодаги урушни тугатишга тайёр бўлади.

Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, Исроил армияси "Гидён аравалари" операцияси якунлангандан сўнг Ғазо секторининг барча қисмларини назорат қилади. Бу мақсадга эришиш учун Исроил Фаластин анклавидаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш орқали ҳаракат эркинлигини сақлаб қолиши керак, деди у.

Киритилди: Бугун 08:36. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!