Қўшма Штатлар Давлат котиби Марко Рубио Украина урушида ҳарбий жиноятлар содир этилганини тан олди, бироқ Россия президенти Владимир Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб аташдан бош тортди.
Демократ конгрессмен Билл Китинг давлат котибидан бир неча бор "Путинни ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайсизми?" деб сўради.
"Бу жуда оддий савол. У ҳарбий жиноятчими? Биз музокаралар олиб бораётган одам, Владимир Путин ҳарбий жиноятчими?", — деди Китинг.
Рубио эса шундай жавоб берди: "Мен сизнинг саволингизга жавоб беришга ҳаракат қиляпман ва айтмоқчиманки, биз урушни тугатишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳарбий жиноятлар содир этилган. Бунга шубҳа йўқ. Бунинг учун ким жавобгар бўлади? Буни аниқлашнинг ўз фурсати келади. Аммо ҳозирги вазифа — урушни якунлаш".