АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм улар отишма оқибатида ҳалок бўлганини айтди.
Вашингтондаги яҳудийлар музейи яқинида Исроил элчихонасининг икки ходими сабабсиз ўлдирилди, деди вазир.
Исроилнинг БМТдаги доимий вакили воқеани “яҳудийларга қарши терроризмнинг қабиҳ ҳаракати” деб атади.
Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.