1985 йили Сергей Краснопёров ҳарбий можаро пайтида асирга тушган. Бундан аввал у ҳамкасблари билан жанжаллашиб, қисмдан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган.
Шундан сўнг у Афғонистонда қолиб кетиб, Нурмомад исмини олди, исломни қабул қилди, маҳаллий аёлга уйланди ва олти нафар фарзандли бўлди.
60 ёшга кирган Нурмомад ҳозирда маҳаллий электр станциясида ишлайди ва йўл қурилиши билан шуғулланади. У 40 йил давомида онаси ва яқинларини кўрмаган. Ниҳоят, улар билан учрашиш учун Россияга қайтди.