Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияда героиндан 5 минг баробар кучлироқ бўлган янги Хитой гиёҳванд воситаси тарқалди

Россияда героиндан 5 минг баробар кучлироқ бўлган янги Хитой гиёҳванд воситаси тарқалди

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари карфентанил - хавфли синтетик гиёҳванд моддасининг партияларини мунтазам равишда мусодара қилишни бошлади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Агар 2024 йилгача Россияда у камдан-кам ҳолларда аниқланган бўлса, 2024 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таркибида карфентанил бўлган 1 килограмм, жорий йил дастлабки ойларида эса яна 100 грамм гиёҳванд моддани мусодара қилган.

Препарат синтетик опиоид бўлиб, фентанил ҳосиласи ҳисобланади. У биринчи марта 1974 йилда Janssen компанияси томонидан синтез қилинган.

Тадқиқотда айтилишича, карфентанил героиндан 5 минг марта ва морфиндан 10 минг марта кучлироқ. Бу йирик сутэмизувчилар - филлар, каркидонлар, буйволлар ва антилопалар учун тинчлантирувчи воситадир.

Нашрга кўра, Хитой карфентанилнинг асосий ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.

БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ушбу дорини дунёдаги энг кучли тижорат опиоидларидан бири сифатида таснифлаган.

Одамлар учун ўлимга олиб келадиган доза атиги 2 мкг (0,002 мг). Россияда карфентанил назорат қилинадиган психотроп моддалар рўйхатига киритилган.

Киритилди: 19:03 11.04.2025. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!