Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия-Украина можаросини Эрдўғон ҳал қила олади

Россия-Украина можаросини Эрдўғон ҳал қила олади

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Украина инқирозини ҳал қилишга ёрдам беришига ишонади.

Трапм Шарм аш-Шайхдан Вашингтонга йўл олган самолёти бортида журналистлар билан суҳбат чоғида бу ҳақда гапирган.

Туркия раҳбари инқирозни ҳал қилишга ёрдам бера оладими, деган саволга Трамп “Эрдўғон қила олади”, деб таъкидлади.

"Уни Россияда ҳурмат қилишади, Украина ҳақида гапира олмайман. Лекин Россия президенти Владимир Путин уни ҳурмат қилади ва у менинг дўстим", - деди Оқ уй раҳбари.

13 октябрь куни Шарм ал-Шайхда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва у ерда гаровга олинган барча исроилликларни озод қилиш учун чақирилган тинчлик саммити бўлиб ўтди. Учрашувда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича якуний келишувни имзолади.

Киритилди: 09:30 14.10.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!