Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москвада туркиялик ҳамкасби Хоқон Фидан билан учрашув ўтказди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москвада туркиялик ҳамкасби Хоқон Фидан билан учрашув ўтказди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москвада туркиялик ҳамкасби Хоқон Фидан билан учрашув ўтказди.

"Россия ва Туркия ўртасидаги мулоқот давом этади, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар яхши суръатларда ривожланмоқда", — деди Лавров учршув якунидаги матбуот анжуманида.

Россия Ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

◾️ Президент Владимир Путин Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашувда қийинчиликларга қарамасдан Москва қўшма лойиҳаларни илгари суриш ниятида эканини билдирди;

◾️ Россия сўнгги уч йилда Қора денгизда кемалар ҳаракати бўйича эришилган барча келишувлар бажарилишини қўллаб-қувватлайди;

◾️ Украина бўйича тинчлик музокараларининг муваффақияти тўғридан-тўғри можаронинг сабабларини бартараф этиш имкониятига боғлиқ бўлади;

◾️ Россия Қўшма Штатларнинг Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилганини олқишлайди;

◾️ АҚШ президентининг Украинадаги вазиятга оид кескин баёноти европалик айрим сиёсатчиларнинг Трампнинг можарони ҳал этиш бўйича ҳаракатларига ҳалақит бераётгани билан боғлиқ;

◾️ Украина Россия фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларни давом эттираётган шароитда жавоб зарбалари берилиши табиий ҳол;

◾️ Франция ташқи ишлар вазири Украинада француз ҳарбийлари йўқлиги ҳақидаги баёнотида рост гапирмади, Париж Украина ҳудуди орқали уруш олиб бормоқда;

◾️ Германия Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан зарбалар беришга рухсат бериш тўғрисида олдиндан яширин қарор қабул қилганлиги борасида асосли гумонлар мавжуд;

◾️ Россия ва АҚШ ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича тафсилотларни мувофиқлаштирмоқда.

Киритилди: 18:23 27.05.2025. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!