Россиянинг Украинанинг Харьков шаҳридаги касалхонага берган зарбаси оқибатида камида олти киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Россия Қуролли кучлари шаҳарга учта бошқариладиган бомба отган, улардан бири тиббиёт муассасаси яқинидаги қўшимча бинога тегиб кетган.
Юздан ортиқ бемор жойлашган шифохона биноларининг деразалари ва эшиклари учиб кетган, камида олти киши шрапнелдан жароҳатланган.
"Бир қаватли гараж қисман вайрон бўлган, уч қаватли тиббиёт муассасаси биноси, бизнес биноси ва автомашиналар зарар кўрган. Иккита ёнғин содир бўлган", — деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.