"Москва 1 майдан бошлаб Қозоғистон нефтининг “Дружба” қувури орқали Германияга экспорт қилинишини тўхтатишга тайёрланмоқда. Нефт экспортининг тузатилган жадвали Қозоғистон ва Германияга юборилган", дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.
Қозоғистондан нефт етказиб беришнинг тўхтатилиши Германиянинг ёнилғи таъминотидаги ноаниқликни янада оширади. Чунки айни пайтда Эрон уруши Яқин Шарқдан энергия етказиб бериш жараёнига халақит бермоқда. Бундан бир неча йил аввал Украинадаги уруш сабабли Берлин ва Москва ўртасидаги узоқ йиллик энергетика алоқалари ҳам бузилган эди.
Россия Энергетика вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермади. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков эса экспорт тўхтатилишидан хабари йўқлигини айтди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги ва Германия ҳукумати ҳам ҳозирча бу бўйича расмий муносабат билдирмади.
Маълумот учун Қозоғистондан Россия орқали Германияга 2025 йилда 2,146 миллион тонна (кунига тахминан 43 минг баррел) нефт етказиб берилган. Бу 2024 йилга нисбатан 44 фоизга кўп. 2026йилнинг биринчи чорагида эса 730 минг тонна нефт транзит қилинган.