Ижтимоий тармоқларда россияликлар Туапсе шаҳридаги ҳолатни экологик фалокат деб баҳолаб, уни Хиросима ва Чернобыль билан таққосламоқда. Хабарларга кўра, украин дронлари ҳужумидан кейин шаҳарда нефть ёмғири кузатилмоқда, йирик ёнғиндан чиққан тутун эса аллақачон Сочи, Армавир ва Ставрополгача етиб борган. Экологлар Краснодар навбатдаги хавф остида эканини айтмоқда.
Айрим видеоларда маҳаллий аҳоли вазиятга муносабат билдириб, ижтимоий тармоқлардаги кескин изоҳлардан норози эканини айтган. Улар ўзларини оддий одамлар сифатида кўрсатиб, можародан бирдек азият чекишини таъкидламоқда.