Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Туркиялик машҳур қўшиқчи Иброҳим Татлисес ҳеч қайси фарзандларига бир тийин ҳам мерос қолдирмаслигини маълум қилди.

Ўт пуфаги операциясидан сўнг, касалхонадан чиқарилган Иброҳим Татлисес меросини давлатга қолдирганини эълон қилди.

Машҳур қўшиқчи ўз баёнотида: "Ҳеч кимга бир тийин ҳам берилмайди. Мен уни давлатга қолдирдим. Баъзи одамлар бошқаларнинг азоб чекишига сабаб бўлишди. Отам ҳам менга пул қолдирмади, уни ўзим топдим" - дейди хонанда

Ибраҳим Татлисеснинг 7 нафар фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Татлисес 11 апрель куни операция қилинган эди. Маълумотларга кўра, унинг активлари, жумладан, Бодрум ва Измирдаги меҳмонхоналар, виллалар, квартиралар, ресторанлар, телеканаллар ва автопарк тахминан 850 миллион долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!