Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган «Бернли» ва «Манчестер Сити» учрашувида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўзининг юксак маҳоратини намойиш этди. «Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.
Учрашув якунларига кўра, Ҳусанов 7.8 балл тўплаб, «Манчестер Сити» таркибида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. У ҳатто гол муаллифи Эрлинг Холанд (7.6) ва жамоа сардори Бернарду Силва (7.1) каби юлдузларни ҳам статистик кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирди. Ҳимоядаги тартибли ўйин ва ишончли ҳаракатлар эвазига Гвардиола шогирдлари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Қуйидаги видеода Абдуқодир Ҳусановнинг «Бернли»га қарши баҳсдаги энг сара вазиятлари, рақиб ҳужумларини қайтариши ва аниқ паслари жамланган. Томоша қилинг!