Доналд Трамп Эрон раҳбарияти унинг илтимосига биноан 8 нафар намойишчи аёлнинг қатлини бекор қилганини маълум қилди.
Унинг айтишича, аёлларнинг тўрт нафари зудлик билан озод этилади, қолганлари эса бир ойлик қамоқ жазоси билан қутулади. У ушбу қарорни "ҳурмат белгиси" деб атаб, Теҳронга миннатдорчилик билдирди.
Бироқ Теҳрон бу маълумотни кескин рад этиб, Трампни "ёлғон хабарлар" тарқатишда айблади. Эрон суд тизимига қарашли "Мизан" агентлиги ҳеч қандай қатл режалаштирилмаганини ва мамлакат АҚШга ҳеч қандай ён босмаганини даъво қилмоқда.
Ҳукумат расмийларига кўра, Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилмаётгани ва ҳарбий муваффақиятсизликлар фонида "сохта ютуқлар" ўйлаб топмоқда.