Эрон томони АҚШнинг ҳар қандай ҳарбий можарони узайтиришга қаратилган ҳаракатлари қаттиқ жавобга олиб келишини билдирди.
Ислам Республикаси Олий раҳбари Мухаммад Мухбернинг ижтимоий тармоқдаги баёнотига кўра, Эрон музокаралар “урушни давом эттириш учун ниқоб”га айланиб қолишидан огоҳ бўлиб турибди.
Унинг сўзларига кўра, агар душман томони хато қиладиган бўлса, бу “якуний жазо”га сабаб бўлади ва бундай жавоб минтақадан ташқарига ҳам таъсир кўрсатиб, глобал тартибни ўзгартириши мумкин.
Эрон расмийси Теҳрон ҳар қандай босим ва ҳарбий сценарийларга тайёр эканини таъкидлаган.