Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда. “Биз буларни кўриб, билиб турибмиз ҳаммасини. Эртага текшириш боргандан кейин хафа бўласизлар. Шунинг учун илтимос, қонуний ишланглар”, — дея таькидлади у. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов профилактик суҳбатлар ўтказиш учун ушбу корхоналар рўйхатини сўради. Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев бу рўйхатни беришини айтди.