Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бугун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Болтиқ денгизи узра Россия чегараси йўналишида ҳаво нишони ҳаракатини қайд этган.
Ҳаво мудофааси кучларининг навбатчи қирувчиси ҳавога кўтарилди. Экипаж томонидан нишон Германия ҳарбий-денгиз кучларининг П-3C «Орион» патруль самолёти эканлиги аниқланган. Су-27 пайдо бўлганда, немислар Россия чегарасидан юз ўгирдилар.