Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия интернет блокировкалари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

Россия интернет блокировкалари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

Россия да ҳозирда 417 мингдан ортиқ интернет ресурслари чекланган бўлиб, бу кўрсаткич Хитой даги максимал даражадан ҳам юқори.

GFWatch маълумотларига кўра, Хитойда блокланган доменларнинг энг юқори сони 2023 йилда қайд этилган ва у тахминан 308–310 минг ни ташкил қилган. Кейинчалик бу кўрсаткич 169–170 минг гача камайган.

Россия ОАВлари Роскомсвобода реестрига таяниб хабар беришича, 2024 йилда Россияда тахминан 523 минг интернет ресурси блокланган. Шундан 106 мингга яқини кейинчалик очилган, шу сабабли ҳозирда 417 мингдан ортиқ саҳифа ҳали ҳам очилмаяпти.

Умумий блокировкалар сони бўйича энг рекорд йил 2023 йил бўлган. Ўша пайтда тахминан 571 минг ресурс чекланган, бироқ улардан фақат 197 мингга яқини блокланган ҳолатда қолган.

Чеклов остида қолган саҳифалар сони:

  • 2023 йилга нисбатан бир йил ичида икки баробардан кўпроқ ошган;

  • 2022 йилга нисбатан деярли беш баробар кўпайган.

Шу билан бирга, блокдан чиқарилган ресурслар сони эса энг паст даражага тушган.

Мутахассислар блокировкалар кўпайишини қуйидаги омиллар билан изоҳлашмоқда:

  • янги автоматлаштирилган таҳлил ва фильтрлаш тизимлари жорий этилиши;

  • ТСПУ (трафикни техник воситалар орқали бошқариш тизими) модернизация қилиниши.

Киритилди: Бугун 17:11. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!