Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ҳар доим сурия халқи манфаатларини ҳимоя қилиб келган

Россия ҳар доим сурия халқи манфаатларини ҳимоя қилиб келган

Владимир Путин илк бор Аҳмад аш-Шарaa билан учрашди. Бу ўтган йилнинг охирида Сурияда ҳокимият алмашганидан кейинги Россия ва Сурия ўртасидаги биринчи олий даражадаги музокаралар ҳисобланади.

Путин Сурия ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳар доим дўстона бўлганини таъкидлади.

Путиннинг сўзларига кўра, Сурияда вазият оғир бўлса-да, яқинда ўтган парламент сайловлари мамлакатда сиёсий кучлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги 80 йиллик дипломатик алоқалар ҳақида гапирди ва Россия ҳар доим сурия халқи манфаатларини ҳимоя қилиб келганини қайд этди.

Ахмад аш-Шараа эса Путинга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россияни "янги Сурия"ни қуришда муҳим ўрин тутадиган шерик сифатида таърифлади. У Москва ва Дамашқ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга чиқишини таъкидлади.


Киритилди: 21:55 15.10.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!