Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Давлат Думаси “Толибон” ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга имкон берувчи қонунни қабул қилди

Россия Давлат Думаси “Толибон” ҳаракатини террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга имкон берувчи қонунни қабул қилди

Тегишли ҳужжат парламентга ноябрь ойининг охирида киритилган эди. 10 декабр куни у биринчи ўқишда, бугун эса бир вақтнинг ўзида иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси, агар ташкилотлар терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятни тўхтатган бўлса, уларни террористик ва тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга имкон беради.

Аввалроқ, Россия Давлат думаси “Толибон” ҳаракатини мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имкониятини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилгани маълум бўлганди.

Киритилди: 18:45 17.12.2024. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!