Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия бюджетининг нефть ва газ даромадлари январь-февраль ойларида 47 фоизга камайди

Россия бюджетининг нефть ва газ даромадлари январь-февраль ойларида 47 фоизга камайди

2026 йил январь-февраль ойларида Россия федерал бюджетига нефть ва газдан тушадиган даромадлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,1% га камайиб, 826 миллиард рублни ташкил этди.

Бу ҳақда Россия Молия вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китоблари шуни кўрсатмоқда.

Вазирлик нефть ва газдан тушадиган даромадлар жорий йилнинг январ-феврал ойлари учун базавий даражадан паст эканлигини таъкидлади. Бюджет қоидаларига мувофиқ, Миллий фаровонлик жамғармаси (МФЖ) йўқолган даромадларни бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун ишлатди. Молия вазирлиги бюджет даромадларининг камайишини нефть нархларининг пасайиши билан боғлади.

Ҳисоботда шунингдек, федерал бюджетга нефть ва газдан ташқари даромадлар ўтган йилга нисбатан 4,1% га, харажатлар эса 5,8% га ошганлиги таъкидланган. Ушбу давр учун бюджет 3 449 миллиард рубль миқдорида тақчиллик билан якунланди, бу ўтган йилги даражадан 1 032 миллиард рублга юқори.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!