Responsible Statecraft маълумотига кўра, Эрондаги операция АҚШга жиддий зарар етказган ва мамлакатнинг катта миқёсли можарога тайёр эмаслигини кўрсатган.
Нашрда таъкидланишича, Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига катта зарар етган. Инфратузилма, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ер усти радарлари йўқ қилинган.
Шунингдек, қимматбаҳо самолётлар — жумладан ёқилғи қуйиш самолётлари ва эрта огоҳлантирувчи AWACS ҳаво кемалари ҳам шикастланган ёки ишдан чиққан.
Маълум қилинишича, айрим базалар шунчалик заифлашганки, америкалик ҳарбийлар у ерда жойлаша олмай, масофадан туриб ишлашга мажбур бўлган.
Муаллифлар фикрича, бу ҳолат АҚШнинг миллий манфаатларни ҳимоя қилиш қобилиятига шубҳа уйғотади.