Ташриф доирасида Мишустин Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент халқаро инвестиция форуми кўргазмаси билан танишди.
6 минг квадрат метр майдонни эгаллаган кўргазмада Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги инвестиция имкониятлари ва етакчи лойиҳалар тақдим этилган.
Жумладан, нефть-кимё саноати, чакана савдо, металлургия, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳалар намойиш қилинмоқда.