Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин



Тинч океанида Эл-Нино табиат ҳодисаси бошланди. АҚШ Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси (NOAA) метеорологларининг эълон қилишича, яқин ҳафталарда у бутун дунё бўйлаб об-ҳаво шароитини ўзгартириб юбориши мумкин.

"Бу сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино бўлишининг реал эҳтимоли бор", — деди профессор Пол Раунди.

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир. У Тинч океанининг муайян қисмида сув ҳароратининг исиши билан намоён бўлади. Унинг оқибатлари минтақага қараб кескин фарқ қилади: Марказий Америка, Осиё, Африка ва Австралия ҳудудларининг бир қисмида кўпинча ҳаво янада исиб, қурғоқчилик кузатилади. Жанубий Американинг Тинч океани соҳиллари бўйлаб эса Эл-Нино кучли жала қуйишлари ва сув тошқинларини олиб келади.

"Тропиклардаги атмосфера ўзгаришлари кейинчалик ундан анча узоқда жойлашган ўрта кенгликларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Шу боис, биз эпицентрдан минглаб километр узоқда бўлсак ҳам, бундан хавотирдамиз", — дея тушунтирди Годдард номидаги Космик тадқиқотлар институти (GISS) директори Гэвин Шмидт DW нашрига.

Унинг сўзларига кўра, бу жараён глобал занжирли реакцияга ўхшайди, унда Эл-Нино — "атмосферадаги биринчи йиқилаётган домино тоши" вазифасини ўтайди.

Эл-Нино ҳодисаси ҳосилдорликнинг пасайиши ва триллионлаб долларга етиши мумкин бўлган иқтисодий йўқотишлар билан боғланади. Ижобий томони шундаки, Эл-Нинони бир неча ой олдин тахмин қилиш мумкин, бу эса ҳукуматлар ва аҳолига олдиндан тайёргарлик кўриш имконини беради, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 21:14. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!