Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ШҲТга қўшилиш учун 20 тага яқин мамлакат ариза берди

ШҲТга қўшилиш учун 20 тага яқин мамлакат ариза берди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тўлиқ аъзо ёки бирлашманинг ҳамкори мақомини олишга даъвогар 20 тага яқин давлатдан расмий мурожаат олди. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ташкилотнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда маълум қилди.

“Ҳозир дунё ҳамжамияти томонидан ташкилотга юқори қизиқиш кузатилмоқда, ШҲТга у ёки бу мақомда қўшилиш аризаси саватчасида 20 тага яқин мурожаат бор”, - деди Ермекбаев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, бу ШҲТ қадриятлари ва тамойилларига бўлган талаб юқори эканидан далолат беради.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!