Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади — Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони.

​Германия ҲҲK раҳбари агар Россия NATO аъзоси бўлган бирор мамлакатга ҳужум қилса, Калининградга ҳаводан зарба бериш билан таҳдид қилди.

​Ҳолгер Нойманн "The Telegraph" нашрига берган интервьюсида, агар Москва NATO'нинг исталган давлатига ҳужум қилса, бунга жавобан Россия ҳудудига, хусусан, Калининград, Санкт-Петербург, Кола ярим ороли ҳамда Қора денгиздаги флотга "вайронкор авиазарбалар" берилишини таъкидлади.

​"Ҳатто бугун тунда жанг қилишимиз мумкин. Aгар кимдир менга ҳозир қўнғироқ қилиб, вазият шундай эканини айтса, биз айни шу дақиқада тайёр туришимиз керак ва биз тайёрмиз", — деди Нойманн.

Бироқ у Европа ва Россия ўртасида уруш чиқмаслигига умид қилишини ҳам қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 20:25. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!