Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Саудия Арабистони Уругвай билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

ЖЧ-2026. Саудия Арабистони Уругвай билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

ЖЧ–2026 "H" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида жойлашган «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Италиялик Маурицио Мариани бош ҳакам сифатида ишлаган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Саудия Арабистони ҳисобни очди. Бурчакдан берилган узатмани осиёликлар футболчиси бош билан дарвозага жойлади. Уругвайлик дарвозабон қайтарган тўпни ҳимоячи Абдуллоҳ Ал-Амри дарвзага жойлаб қўйди.

Уругвай терма жамоаси эса 80-дақиқада ҳимоячи Араухо Вильчес томонидан киритилган гол эвазига мувозанатни тиклади.

2-турда Саудия Арабистони 21 июнь куни Испанияга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини эса 27 июнь куни Кабо-Вердега қарши ўтказади.

Уругвай терма жамоаси эса 22 июнь куни Кабо-Верде билан куч синашади, 27 июнь куни эса Испанияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ–2026. "H" гуруҳи, 1-тур
16 июнь, 2026 йил
Саудия Арабистони — Уругвай — 1:1
Голлар:
Ал-Амрий (41) — Араухо Вильчес (80).

Киритилди: Бугун 07:41. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!