Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда B-52 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради

АҚШда B-52 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти Калифорниядаги "Эдвардс" авиабазасидан парвоз қилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

Бу ҳақда авиабазанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинди.

"Тез ёрдам бригадалари дарҳол воқеа жойига етиб келишди ва вазият назорат остида", дейилади баёнотда.

Ҳозирда жароҳатланганлар ёки ўлганлар бор-йўқлиги номаълум.

"Эдвардс" авиабазаси Калифорниянинг Мохаве чўлида, Лос-Анжелеснинг шимоли-шарқида жойлашган. База АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг синов учувчиси Глен Эдвардс шарафига номланган.

Киритилди: Бугун 08:51. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!