Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга қайтиш ҳақидаги гапларга жавоб берди

Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга қайтиш ҳақидаги гапларга жавоб берди

"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Аббосбек Файзуллаев ЦСКАга эҳтимолий қайтиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистонлик футболчи ҳозирча бундай қизиқиш ҳақида маълумоти йўқлигини айтди ва Россия клубига қайтишни тўғри қарор деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

"Бу ҳақда билмайман. Ҳозир ЦСКАга қайтиш нотўғри қарор бўларди, чунки мен ривожланишимда янги қадам ташладим. Менинг мақсадим — Европанинг топ-5 чемпионатларидан бирида ўйнаш. Агар бу ерда яхши футбол кўрсатсам, Худо хоҳласа, орзуим ушалади", — деди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев аввал ЦСКА сафида тўп сурган ва ўзининг ёрқин ўйини билан Европа клублари эътиборини тортган эди. Футболчи ҳозирги босқични фаолиятидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда ҳамда келажакда кучли бешлик чемпионатларида ўйнашни асосий мақсад қилиб қўйган.

Киритилди: 23:49 15.06.2026. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!