Бугун 22 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Суҳбат давомида бошловчининг "Тўйга қанчага чиқасиз?" мазмунидаги саволига жавоб берар экан, санъаткор бу борадаги тарифлар ҳудуд ҳамда таклиф этилаётган шароитларга қараб фарқланишини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги никоҳ оқшомлари ва тантаналарда хизмат кўрсатиш баҳоси ўртача 1000 долларни ташкил этади. Вилоятларга бориб қўшиқ куйлаш эса сезиларли даражада қимматроқ бўлиб, 5 минг доллардан 10 минг долларгача етиши мумкин.

Киритилди: 14:34 13.06.2026. Ўқилди: 53096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!