Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду Португалия терма жамоасидаги 7-рақамдан айрилиши мумкин

Роналду Португалия терма жамоасидаги 7-рақамдан айрилиши мумкин

Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги анъанавий 7-рақами бошқа футболчига ўтиши мумкин.

B24 маълумотига кўра, миллий жамоада ҳозир 17-рақамда ҳаракат қилаётган Рафаэл Леау келгусида 7-рақамни олиши эҳтимоли бор.

Бу ҳолат Роналду ва бош мураббий Жорже Жезуш ўртасидаги зиддият фонида муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ 41 ёшли ҳужумчи Данияга қарши учрашувни асосий таркибда бошламаслигини билгач, Португалия терма жамоаси йиғинини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу сабаб Роналдунинг миллий жамоадаги мақоми ва кейинги чақирувлардаги иштироки юзасидан турли тахминлар пайдо бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 15:39. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!