Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ яқин орада Эронга қарши ҳужумларни қайта бошлаш бўйича қарор қабул қилади

АҚШ яқин орада Эронга қарши ҳужумларни қайта бошлаш бўйича қарор қабул қилади

Қўшма Штатлар тез орада Эронга қарши зарбаларни қайта бошлаш ёки у билан келишувга эришиш тўғрисида қарор қабул қилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

"Балки биз уларни портлатиб юборамиз ёки келишувга эришамиз. Биз бу қарорни қабул қилишимиз керак. Вақт тугаяпти. Ҳаммаси жуда тез орада, у ёки бу тарзда тугайди", деди у.

Трамп шунингдек, Ҳормуз бўғози назорати билан боғлиқ вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидлади.

"Ҳозирда Ҳормуз бўғозидан жуда кўп миқдордаги нефть ўтади. Биз уни назорат қиламиз... Лекин менимча, бу ҳар доим ўзгариши мумкин", деди Оқ уй раҳбари ва сўнгги бир неча кун ичида "тарихда аввалгидан кўра кўпроқ нефть бўғоздан ўтди", деб қўшимча қилди.

Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги июль ойининг ўрталарида Эроннинг денгиз блокадаси қайта тикланганидан бери Ислом Республикаси билан боғлиқ 125 та савдо кемаси йўналтирилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!