Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қарор якуний: Роналду Португалия терма жамоасига қайтмайди

Қарор якуний: Роналду Португалия терма жамоасига қайтмайди

Ҳужумчи Криштиану Роналду, кўринишидан, Португалия терма жамоасида ротация футболчиси мақомига кўнишни истамаган. Сентябрь ойининг сўнгги куни юлдузли ҳужумчи терма жамоа қароргоҳини тарк этди. Роналду келажакда барча ҳақиқатни ошкор қилишга ваъда берди, ҳозирча эса қарор Жорже Жезушнинг сўзлари ва федерация раҳбари билан бўлган суҳбатдан кейин қабул қилинганини таъкидлади.

O Jogo нашрида Роналду энди Португалия терма жамоаси сафида бошқа ўйнамаслиги ҳақида мақола чоп этилди.

«Криштиану Роналду қайтариб бўлмайдиган қарор қабул қилди: у энди Португалия шарафини ҳимоя қилмайди. Уэльсга қарши ўйин унинг миллий терма жамоадаги сўнгги учрашуви бўлди», — дейилади мақолада.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида 234 та ўйин ўтказиб, 146 та гол урган ва 45 та голли узатма амалга оширган.

Киритилди: Бугун 06:30. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!