Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Садир Жапаров Лос-Анжелесда Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдошини учиради

Садир Жапаров Лос-Анжелесда Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдошини учиради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШга ташриф буюрди.

Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдоши SpaceX компаниясининг ракета-ташувчиси ёрдамида орбитага чиқарилади.

Сунъий йўлдошни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга 2,5 йил вақт кетган. Унинг оғирлиги 5 килограммни ташкил этади.

Ундан олинадиган суратлар ва бошқа маълумотлар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда қўлланиши кутилмоқда. Жумладан, совуқ тушиши ёки қурғоқчилик хавфини олдиндан кузатиш, шунингдек, ҳосилдорликни ошириш учун бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Киритилди: 13:50 01.10.2026. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!