Бир кечада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия ҳудудлари узра 46 та Украина дронларини йўқ қилди.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Ўтган тунда навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 46 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди: Брьянск вилояти ҳудудида 18 та, Курск вилояти ҳудудида 11 та, Калуга вилояти ҳудудида 7 та, Тула вилояти ҳудудида 5 та, Белгород вилояти ҳудудида 3 та ва Воронеж вилояти ҳудуди устида 2 та дрон йўқ қилинди", — дейилади Россия ҳарбий бошқармаси хабарида.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда Россия энергетика инфратузилмаси объектлари тобора кўпроқ дронлар нишонига айланиб бормоқда. Декабрь ойи бошида Брьянскдаги нефть омборига дронлар ҳужум қилган, шундан сўнг объектда катта ёнғин чиққан.