Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг айтишича, АҚШга дизел ёқилғиси етказиб бериш шартномалар имзоланганидан кейин 15–20 кун ичида бошланиши мумкин. Бу ҳақда у “Вести“ ахборот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.
Новакнинг сўзларига кўра, ёқилғи тижорий шартлар асосида танкерларда ташилади.
У Россия учун ички бозорни нефт маҳсулотлари билан таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади. Экспортга эса фақат ортиқча маҳсулот йўналтирилади.
Шунингдек, Новак АҚШ билан дизел ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишув Россиядаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларга таъсир қилмаслигини билдирди.