Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия, АҚШ ва Украина яқин икки ҳафта ичида музокаралар ўтказиши мумкин

Россия, АҚШ ва Украина яқин икки ҳафта ичида музокаралар ўтказиши мумкин

Россия, АҚШ, Украина ва Европа давлатлари вакиллари яқин бир-икки ҳафта ичида техник даражада музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Финляндия президенти Александр Стубб CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг фикрича, Европа давлатларининг Украина можаросини ҳал қилишга қаратилган музокараларда бевосита иштирок этиш имконияти пайдо бўлган. Стубб европалик вакилларнинг музокаралар столи атрофида бўлишини дипломатик жараёндаги ижобий ўзгариш деб ҳисоблайди.

«Менимча, европаликларнинг музокаралар столи атрофида ўтириши учун ҳақиқий имконият мавжуд», — деди Финляндия раҳбари.

Шу билан бирга, Стубб Европа вакилларининг эҳтимолий учрашувда иштирок этиши Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг қарорларига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар