Абу-Дабидаги музокаралар Украина, Россия ва Европа минтақаси учун келажакдаги хавфсизлик архитектураси параметрларини муҳокама қилишга қаратилган , деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавровнинг бошқа баёнотлари:
— Россия Европанинг Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талабларига рози бўлмайди;
— Аввал Европа хавфсизлиги параметрлари белгилаб олиниши керак, шундан кейингина эътиборни Россия ва Украина ўртасидаги келишув масаласига қаратиш мумкин;
— Европаликлар Абу-Дабига келишибди — майли, меҳмонхоналарида ўтираверсинлар;
— Арманистон КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) низомига мувофиқ, йиллик бадалларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти;
— Арманистондан КХШТ ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқиш бўйича ҳеч қандай расмий сўров келиб тушмаган;
— Арманистон КХШТдан чиқариб юборилмайди;
— Бу ерда ноаниқликка ўрин йўқ: Ереван 2024-йилдан бери ҳеч қандай бадал тўламаган. Ташкилот доирасида Арманистонни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи муҳокамага қўйилади;
— КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2027-йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда бўлиб ўтади;
— Россия КХШТга раислик қилган даврда ташкилот ичидаги интеграция жараёнларини изчил чуқурлаштириш ҳамда унинг халқаро нуфузини ошириш сиёсатини олиб борди.