Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига кирди (фото)

Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига кирди (фото)

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Гиннеснинг рекордлар китоби сертификати топширилди. 40 ёшли тўпурар терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда рекорд даражада ғалаба қозонгани учун тақдирланди.

Португалия терма жамоаси либосида тажрибали тўпурар 132 та ғалабани нишонлашга улгурган. У бу кўрсаткич бўйича Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамосни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси икки ўйин натижасига кўра Дания терма жамоасини мағлуб этиб, Миллатлар лигаси ярим финалига йўл олди. Нуфузли турнирнинг финал йўлланмаси учун Роналду ва унинг жамоадошлари Германия билан куч синашади. Терма жамоалар ўртасидаги баҳс июнь ойи бошида бўлиб ўтади.

Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига кирди (фото)

Киритилди: 13:27 25.03.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!