Италия чемпионатининг сафар ўйинида "Рома" Туриннинг "Ювентус" клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда Рим жамоаси устози Жан Пьеро Гасперини ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз рақиб дарвозаси олдида кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Жамоанинг бошқа футболчилари ҳужумкор ўйинчиларга кўпроқ ёрдам беришлари керак. Бизга бундай кучли рақибга қарши туриш осон бўлмади, бунинг устига бизда бир нечта муҳим ўйинчилар йўқ эди. Бу муваффақиятсизликдан сабоқ олишимиз керак. Ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади," - дея мураббийнинг сўзларини келтиради "бўрилар" матбуот хизмати.
"Рома" 30 очко билан А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Фергюсон ўтган ёзда "Рома"дан кетган Элдор Шомуродов ўрнига жамоага келган эди.