Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Имрон Хон ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

Имрон Хон ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқасини 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб ёзмоқда Reuters.

Агентликнинг хабар беришича, 20 декабр куни Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини коррупция иши бўйича 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Имрон Хон бу вақтда аллақачон бошқа айблов билан қамоқ жазосини ўтаётган эди.

Покистон Федерал қидирув агентлигининг махсус суди эълон қилган ҳукмга кўра, 10 йил ишончни суиистеъмол қилганлик учун ва 7 йил коррупцияга қарши кураш қонунлари асосида тайинланган.

Имрон Хоннинг партияси ушбу ишларни сиёсий мотивга эга деб ҳисоблайди. Хоннинг адвокати Салмон Сафдарнинг маълум қилишича, собиқ бош вазир янги суд қарори устидан Исломобод Олий судига апелляция бериш бўйича топшириқ берган.

Имрон Хон 2023 йилнинг августидан буён қамоқхонада сақланмоқда. У ҳозирда ер билан боғлиқ бошқа бир коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Янги тайинланган 17 йиллик жазо муддати аввалги муддат якунлангач бошланиши билдирди.

Киритилди: 22:07 20.12.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!