Клаудио Раньери "Рома" янги бош мураббийи танлаб бўлганини маълум қилди.
"Албатта, бу масала ҳал бўлган. Бироқ буни қачон расман эълон қилишни клуб президенти белгилайди.
Янги мураббийнинг ким эканлигини ҳатто акамга ҳам айтмадим, чунки ортиқча миш-мишлар тарқатишни хоҳламайман", – дея Раньерининг сўзларидан келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис мавсум якунида "Рома"ни бош мураббийи лавозимидан кетади.