Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» Винисиус билан янги шартнома масаласини ёзгача муҳокама қилмайдиган бўлди

«Реал» Винисиус билан янги шартнома масаласини ёзгача муҳокама қилмайдиган бўлди

«Реал» ва Винисиус Жуниор ҳамкорликни давом эттириш ва шартномани узайтиришни истамоқда, деб ёзади ESPN.

Нашр маълумотларига кўра, ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни сақлаб қолишдан манфаатдор. Бироқ шу билан бирга, бу масала атрофида шубҳалар ҳам мавжуд.

Футболчининг ўзи Мадридда қолишни хоҳлайди, аммо бразилиялик ҳозирча клубдаги келажаги борасида аниқ кафолатларни кўрмаяпти.

Томонлар 2026 йилги жаҳон чемпионати стартга қадар узилиб қолган музокараларни қайта бошлаши эҳтимоли кам. Шу боис Винисиус янги мавсумни янги шартномасиз бошлаши мумкин.

Шу билан бирга, агар барча томонларни қониқтирадиган таклиф келиб тушса, ёзда бразилияликни сотиш эҳтимоли ҳам ҳали сақланиб қолмоқда.

Жорий мавсумда Винисиус Жуниор 26 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва саккизта голли узатма қайд этган.

Киритилди: 23:36 09.01.2026. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!