Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Бундан ташқари, 40 ёшли ҳужумчи XXI асрда Европанинг энг кучли бешта чемпионати ўйинларида майдонда ўтказилган дақиқалар сони бўйича жаҳон футболида етакчи ҳисобланади.

Score 90 хабар беришича, португалиялик футболчи 75 927 дақиқа кўрсаткич билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган. Роналду “топ-5” лигаларидан учтасида ўйнаб, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўз даврида “Барселона” ва ПСЖ таркибида ўйнаган Лионель Месси бу жамоалар сафида эами 70 022 дақиқа ҳаракат қилиб, бу кўрсаткич бўйича учинчи натижани қайд этди.

Иккинчи ўринда ҳар икки юлдуз билан бир жамоада ўйнаган кам сонли футболчилардан ҳисобланган Серхио Рамос турибди. “Севилья”, “Реал” ва ПСЖда тўп тепган испан ҳимоячиси майдонда умумий ҳисобда 70461 дақиқа ўйнаган.

XXI асрда Европа “топ-5” лигаларида энг кўп дақиқа ўтказган футболчилар рейтинги:

  1. Криштиану Роналду — 75 927 дақиқа
  2. Серхио Рамос — 70 461 дақиқа
  3. Лионель Месси — 70 022 дақиқа
  4. Рауль Альбиоль — 63 541 дақиқа
  5. Дани Алвес — 63 066 дақиқа
Киритилди: 23:50 08.01.2026. Ўқилди: 31560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!