Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола: «Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи»

Гвардиола: «Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.

«Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи. У рақибнинг узоқ масофага йўналтирилган узатмаларига қарши ҳаракатланишимизда катта ёрдам берди. У бутун майдонни назорат қила оладиган футболчи! Абдуқодир ўсишда давом этмоқда. У янада дадилроқ ҳаракат қилиши, тўп назоратида фаолроқ иштирок этиши керак – аммо бу вақт масаласи. Бевосита ҳимояланишда у ажойиб ўйинчи!» – мураббий сўзларини келтирди «City Report».

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» АПЛ жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи «Арсенал»дан 6 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:54 09.01.2026. Ўқилди: 5145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!