Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал»нинг беш футболчиси «Интер»га қарши баҳс олдидан машғулотда қатнашмади

«Реал»нинг беш футболчиси «Интер»га қарши баҳс олдидан машғулотда қатнашмади

«Реал» дарвозабони Андрей Лунин гриппга чалингани сабабли УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Интер»га қарши ўйин олдидан жамоа машғулотини ўтказиб юборди. Бу ҳақда COPE журналисти Мигель Анхель Диас хабар берди.

Эдер Милитао, Рауль Асенсио, Ферлан Менди ва Родриго ҳам жароҳатлари туфайли машғулотда иштирок этмади.

Лунин жорий мавсумда «Реал» сафида ҳали бирорта учрашувда майдонга тушмади. У 2025/2026 йилги мавсумда Мадрид клуби дарвозасини 12 та ўйинда қўриқлаб, 21 та гол ўтказиб юборган. Дарвозабон битта баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

«Реал» — «Интер» учрашуви 8 сентябрь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 10:05. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!